Кириш Регистрация

Фарғонада “Футболимиз келажаги” мусобақаcи ғолиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Фарғонада “Футболимиз келажаги” мусобақаcининг ҳудудий финал босқичи ўтказилди. Унда уч ёш гуруҳида 13 маҳалла футбол жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб борди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мусобақанинг ҳудудий финал босқичида 43 мингдан зиёд ўсмир қатнашган қуйи босқичлардан сараланган жамоалар иштирок этди.

Мусобақада 9-10 ёшлилар ўртасида Олтиариқ туманидаги “Тинчлик” шаҳарча фуқаролар йиғини ёшлари биринчи ўринни эгаллади. 11-12 ёшлилар ўртасида Тошлоқ туманидаги “Садда” маҳалла фуқаролар йиғини, 13-14 ёшлилар гуруҳида Фарғона шаҳрининг Ибн Сино номидаги маҳалла футбол жамоалари ғолиб бўлди.

– Ростини айтганда, ғалаба қозониш осон кечмади, – дейди Олтиариқ туманидаги “Тинчлик” шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси сардори Аслиддин Тўланбоев. – Бу баҳсларда ҳар жиҳатдан чиниқдик, мавжуд камчиликларни бартараф этиш устида мураббийлар кўмагида изландик. Уринишларимиз, саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетмаганидан хурсандмиз.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.  

 
Манба: uza.uz
Киритилди: 12:15, 16.08.2016.
Ўқилди: 4048 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик