«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фернандо Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Sky Sport Italia хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Гвардиола режаларига кирмайди. Шу туфайли бразилиялик яримҳимоячи «Милан» ёки «Фиорентина» клубларига ўтиши мумкин.
Фернандонинг «Ман Сити» билан тузган шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади, шунинг учун ҳам Италия клублари уни фақат ижарага олиши мумкин.