Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

“Насаф” кетма-кет икки учрашувни ўз майдонида ўтказади

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лига 19-тур учрашувларига старт берилади. Жамоамиз эртага 19 август куни ушбу турда “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Учрашув Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Ёшлар лигасининг ушбу турида бўладиган “Насаф”-“Пахтакор” учрашуви бугун ўтказилади. Бу учрашув Спутник қўрғонидаги ўринбосарларимиз қароргоҳи майдонида соат 17:30да бошланади.

“Насаф” жамоаси мухлислари орадан икки кун ўтиб яна бир қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишади. Жамоамиз 22 август душанба куни Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финали дастлабки учрашувини “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув ҳам кеч соат 20:00да бошланиши аниқ бўлди.

Демак, жамоамиз мухлислари кетма-кет иккита муҳим ва қизиқарли учрашувни томоша қилишга муяссар бўлишади.

Барча мухлисларимиз номидан ҳар иккала учрашувда ҳам жамоамизга омад тилаб қоламиз! Олға “Насаф”!

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 13:18, 18.08.2016.
Ўқилди: 6741 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик