Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Шаҳрам Гиясов: "Мен Ўзбекистон фарзанди бўлганимдан фахрланаман "

Баҳо:
+ | -
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида бугун аксарият юртдошларимизнинг диққат эътиборлари бокс мусобақаларига қаратилди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бугун вазни 69 кг.гача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Гиясов ҳал қилувчи финал баҳсида рингга кўтарилган бўлса, яна бир боксчимиз Шахобиддин Зоиров (-52 кг) ярим финал йўлланмаси учун баҳс юритди.    Аввало шуни таъкидлаш жоизки, ҳар икки боксчимиз ҳам бири-биридан ажойиб жангларни ўтказиб, мухлису- мутахассисларнинг олқишларига сазовор бўлдилар. Финал учрашувига қадар, Олимпия ўйинлари ғолиби ҳамда жаҳон чемпионларини мағлуб этган Шаҳрам Гиясовга ҳал қилувчи финал баҳсида ҳам жаҳон чемпионига рўбарў келди. Ёш бўлишига қарамай номдор рақибларини катта устунлик билан енгган Шаҳрам, финал жангида ҳам жасорат ва матонат намуналарини намоён этди. Умидли боксчимиз гарчи якунда кумуш медаль совриндори бўлган бўлсада, ҳақиқий истеъдод соҳиби эканлигини яна бир бора исботлади.   “Бу мен учун биринчи Олимпия ўйинлари ва фаолиятимдаги илк Олимпиадада кумуш медаль совриндори бўлганимдан жуда ҳам хурсандман. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, финалга қадар ўта жиддий рақибларига тўқнаш келдим. Айниқса, чорак финалдаги жанг мен учун ўта оғир кечди. Аслида, Олимпия ўйинларида кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди ва шу боис рақибларимни қанчалар номдор бўлганликларига эътибор бермай, совринли ўринларни банд этиб, Ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига ўзига хос совға ҳозирлашни дилимга тугдим. Бугун ниятларим ижобат бўлди. Мен Ўзбекистон фарзанди бўлганимдан фахрланаман ҳамда озод ва обод Ватаним шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч ва имкониятимни сафарбар қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, энг аввало биз спортчиларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун Давлатимиз ва хукуматимиз раҳбарларига, шунингдек, ота-онам, устозларим, бизга муҳлислик қилаётган барча-барчага миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу барчамизнинг ютуғимиз”, - деди Шаҳрам Гиясов тақдирлаш маросимидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида.   Шаҳрам Гиясовга қадар рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоировга ҳам чорак финалда ўта жиддий рақиб, амалдаги жаҳон чемпиони, ушбу вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган озарбойжонлик Елвин Мамишзода рўбаро келди.    Эътиборлиси, мазкур жангга қадар Ирландия ва АҚШ терма жамоалари аъзоларини мағлуб этган Шаҳобиддин ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда ҳам бутун учрашувни хужумкор рухда ўтказиб, ҳақли равишда ғалабага эришди.    Энди Шаҳобиддин 19 август куни финал йўлланмаси учун кечадиган жангда венесуэлалик боксчи билан баҳс юритади. Жанубий Америкалик боксчи бугун бўлиб ўтган чорак финал баҳсида жазоирлик Муҳаммад Флиссини енгишга муваффақ бўлди.    Шундай қилиб, Олимпия ўйинларининг 12 куни якунига кўра делегациямиз ҳисобида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаль мавжуд бўлиб, ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 25-ўринда боришмоқда. Спортчиларимизга навбатдаги баҳсларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.     Шавкат Жалилов Анвар Ильясов Рио-де-Жанейро шаҳридан тайёрланди
Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:21, 18.08.2016.
Ўқилди: 6793 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик