Кириш Регистрация

"Навбаҳор" ёшлари учинчи ўринга кўтарилишди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси ёшларини қабул қилган ёшларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Футболчиларимиз баҳснинг дебют қисмидаёқ рақиб дарвозасини икки бор нишонга олиб, ғалаба бўлган ишончни ортишига замин яратишди. Дастлаб Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Ғайрат Жўраевнинг дастлабки зарбасини дарвоза устуни қайтариб қолди. Жўраевнинг такрорий зарбаси эса аниқ бўлди. 20-дақиқага келиб, Жўраевнинг ўзи “дубль”ни расмийлаштирди.

Илк бора “Навбаҳор” сафида майдонга тушган россиялик футболчи Дорджи Сангаджиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини Ғайрат аниқ амалга оширди – 2:0. Иккинчи голга қадар меҳмонларда ҳисобни тенглаштириш учун яхши имконият бўлганди. Аммо, дарвозабонимиз Марадона Сафаров билан яккама-якка вазиятда маҳоратини намойиш этиб, голга имкон бермади.

Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида иккита голга муаллифлик қилган Жўраев танаффусга қадар нафақат “хет-трик” балки “покер”ни ҳам нишонлаши мумкин эди. Аммо, Ғайрат иккита вазиятда рақиб дарвозасини нишонга ола билмади. Биринчи бўлим якуний қисмида жамоаларда бир мартадан гол уриш учун яхшигина имконият юзага келганди. Дастлаб Маматхонов Ҳамдамовнинг 22 метрлардан тепган тўпини майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурган бўлса Азизбек Турғунбоев рақиб посбони билан бўлган “учрашув”да аниқ зарба йўллай олмади.

Иккинчи бўлимни “Машъал” футболчилари анча фаол бошлашди. Бу ҳол тез орада ҳисобдаги фарқни қисқаришига олиб келди. Захирадан майдонга тушган Сирож Мелиев муборакликларнинг қарши ҳужумини самарали тарзда якунлади. Меҳмонлар кейинги вақт давомида ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятларга эга бўлишди. Аммо, дарвозабон ва ҳимоячиларимиз “газчи”ларнинг уринишларини самарасиз кетишига сабабчи бўлишди. 69-дақиқада иккинчи бор рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиққан Азизбек Турғунбоев бу сафар хатоликка йўл қўймади ва ҳисобдаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Учрашувнинг кейинги вақти давомида жамоаларда гол уриш учун имкониятлар бўлсада, уларнинг ҳеч бири гол билан якунланмади. 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган ёшларимиз мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилишди.

“Навбаҳор” – “Машъал” - 3:1 (2:0). 18 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Рифат Одилов, Абдураҳим Жаббаров, Аъзам Ражаббаев.
Назоратчи – Дмитрий Роман.
“Навбаҳор”: 1. Мирзоҳид Маматханов, 2. Азизбек Мамазайитов, 4. Билол Шарофиддинов (9. Ислом Абдуқодиров, 60), 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Дорджи Сангаджиев (6. Алишер Зиёвиддинов, 46), 8. Босит Раҳимов (11. Акбаршо Рашидхонов, 67), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азизбек Турғунбоев (72. Иброҳим Исмоилов, 88) 18. Ғолиббек Каримов, 19. Шоҳжаҳон Аббосов (14. Владислав Нуриев, 46), 20. Ғайрат Жўраев (10. Илҳом Алибоев, 81).
“Машъал”: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Темир Маматов, 7. Турсунмурод Ҳамдамов (24. Жонибек Мирзақулов, 75), 16. Марадона Сафаров, 18. Бекзод Турсунов, 22. Сирож Ҳамроев, 23. Бобур Искандаров, 25. Шоҳжаҳон Қиличев (26. Андрей Деркач, 46), 47. Муни Мирмуҳсин Юсупов (93. Сирож Мелиев, 46), 70. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (17. Дилявер Абибуллаев, 46), 90. Зафар Тўраев (9. Жасур Қурбонов, 46).
Голлар: Ғ.Жўраев (5, 20-пен.), А.Турғунбоев (69) - С.Мелиев (49). 
Огоҳлантиришлар: Д.Сангаджиев (41), Ғ.Каримов (64), Б.Раҳимов (67), В.Нуриев (90) - Т.Маматов (13).  

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:54, 18.08.2016.
Ўқилди: 4812 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.