«Эвертон» бош мураббийи Роналд Куман ўз режаларида ҳужумчи Умар Ньяссега ўрин ажратмаган.
«Агар Ньяссега футбол ўйнаш ёқса, у жамоадан кетиши керак», — деди голландиялик мутахассис.
Ньяссе 2016 йил қишида Москванинг «Локомотив» клубидан «Эвертон»га ўтган эди.
Хабар беришларича, футболчига «Халл Сити» ва «Кристал Пэлас» қизиқиш билдирмоқда.