Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичининг дастлабки ўйинида Ирландиянинг «Дандолк» клуби Польшанинг «Легия» клубини қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Голлардан бири швейцариялик ҳужумчи Александер Прийович ҳисобига ёзилди. Мухлислар эса уни «МЮ» ҳужумчиси Златан Иброҳимовичга ўхшашини пайқаб қолишди.