Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Рио–2016. 4х100 метрга эстафета саралашида қайта югуриш имконини қўлга киритган АҚШ аёллар термаси финал босқичига чиқди

Баҳо:
+ | -

Рио–2016 Олимпиадасининг 4х100 метрга эстафета саралашида қайта югуриш имконини қўлга киритган енгил атлетика бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси имкониятидан фойдаланиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олди, дебхабар бермоқда «ТАСС».

Аввалроқ саралаш баҳсларида америкалик спринтерлар эстафета таёқчасини тушириб қўйгани ва асосий гуруҳдан 20 сония ортда қолиб, сўнгги ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилинганди. IAAF’нинг апелляцион ҳакамлар гуруҳи вазиятни қайта кўриб чиқди ва таёқча тушиб қолган вақтда рақибалар билан кичик тўқнашув бўлганини хулоса қилди ҳамда АҚШ термасини айбсиз деб топди.

4×100 метрга югуриш эстафетасининг финал босқичига чиқиш учун америкалик енгил атлетикачи қизлар 42,70 сония билан саккизинчи бўлган хитойликлардан яхшироқ натижани қайд этиши керак эди. Уларнинг кўрсаткичи 41,77 сония бўлди ва бу саралашнинг энг яхши натижаси сифатида қайд этилди.

Ушбу йўналишда Ямайка (41,79 сония), Буюк Британия (41,93), Германия (42,18), Украина (42,49), Нигерия (42,55) Тринидад ва Тобаго (42,62) ва Канада (42,70) аёллар терма жамоаси ҳам финалга йўлланма олди.

Маълумот учун, АҚШ аёллар терма жамоаси 4×100 метрга югуриш эстафетасида амалдаги чемпион ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:50, 19.08.2016.
Ўқилди: 4260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.