Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Рио-де-Жанейро полицияси: Америкалик сузувчилар тунаб кетилгани ҳақидаги ёлғон учун узр сўраши керак

Баҳо:
+ | -

Сузиш бўйича АҚШ эркаклар терма жамоаси аъзолари тунаб кетилгани ҳақида матбуот ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига тарқатган ёлғон хабарлар учун Рио-де-Жанейро аҳолиси олдида узр сўраши керак. Бу ҳақда Рио-де-Жанейро полицияси бошлиғи Фернанду Велозу Globo телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Бир неча кун аввал АҚШ Миллий олимпия қўмитаси терма жамоанинг тўрт нафар аъзоси Рио-де-Жанейро шаҳрида тунаб кетилгани ҳақида маълум қилганди. Тарқалган хабарларга кўра, Гуннар Бенц, Жек Конгер, Жеймс Фейген ва Райан Лохте 14 августга ўтар кечаси кечки базмдан олимпия шаҳарчасига қайтаётган бўлган. Улар ўтирган таксига ўзини полиция ходими деб таништирган қуролланган шахслар томонидан ҳужум қилинди. Жиноятчилар гўёки спортчилардан пул ва бошқа шахсий буюмларни талаб қилган.

Бироқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари жабрланганларнинг аризаси ростлигига шубҳа қилди. 18 август, пайшанба куни спортчилар тунаб кетилмагани аниқланди. Улар ёқилғи қуйиш шохобчасида зарар етказилган мулкка пул тўлагани маълум бўлди.

Globo телеканалининг маълумотига кўра, америкалик сузувчилар ҳожатхона эшигини бузган ва қўриқчилар билан муштлашган. Ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимлари етказилган зарар учун пул тўланишини талаб қилган. Сархуш ҳолатда бўлган спортчилар қочиб кетишга уринганида қўриқчилардан бири уларга тўппонча билан таҳдид қилган.

Америкалик сузувчиларга нисбатан «жиноят ҳақидаги ёлғон хабар бериш» моддаси бўйича иш қўзғатилди. Улар 1 ойдан 6 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:17, 19.08.2016.
Ўқилди: 3034 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик