“Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб муборакликлар устози Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:
- Бугунги учрашувда фақат натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Футболчиларимиз баҳс давомида ёмон тарзда ҳаракат қилишгани йўқ. Кўп жиҳатдан жамоамиз устунликка ҳам эришиб, гол уриш учун яхшигина имкониятларга ҳам эга бўлганди. Афсуски, вазиятларни барчасини ҳам гол билан якунлашни имкони бўлмади. Футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Учта тушунарсиз ўтказиб юборилган гол бизга қимматга тушди. Ана шундай бўлади чоғи. Рақибнинг дарвозамиз томон йўллаган барча зарбалари тўрдан жой олди. Фурсатдан “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман.