Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рио-2016. Олимпиячиларимизнинг кечаги натижалари (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари мухлису-мутахассисларни хайратини оширишда давом этишяпти. Бугун яна икки нафар боксчимиз ярим финал жангларида рингга кўтарилдилар ва ҳар икки юртдошимиз ҳам навбатдаги жангларни ўз фойдаларига ҳал қилиб, финалга чиқдилар.    Жумладан, оғирлик вазни 52 кг.гача бўлган спортчилар баҳсида зафарли одимлаб келаётган Шаҳобиддин Зоиров ярим финалда Венесуэла вакили Финол устидан ғалаба қозонган бўлса, 64 кг. вазнда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Ғоипназаров россиялик Виталий Дунайцевдан 2:1 ҳисобида устун келди.    Демак, XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ўтказилаётган мусобақаларида баҳсларга киришган ўн нафар чарм қўлқоп усталаримиздан беш нафари финалга чиқдилар. Айни пайтга келиб, финал баҳсига етиб келган спортчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритган бўлса, Шаҳрам Гиясов кумуш медаль совриндори бўлди. 20 ва 21 август кунлари ўтказиладиган финал баҳсларида яна уч нафар боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоипназаров ва Бектемир Мелиқўзиев Олимпия ўйинларининг олтин медаллари учун рингга чиқадилар.    Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Гиясовдан ташқари, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Рустам Тўлагановлар бронза медали соҳиби бўлдилар.    Бугун, шунингдек, эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритишга жуда яқин келди. Афсуски, учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳамюртимиз озарбойжонлик Жаброил Ҳасанов қаршилигини енга олмади.     Бадиий гимнастика бўйича шахсий ҳисобдаги саралаш баҳсларида иштирок этган юртдошимиз Анастасия Сердюкова обручда бажарилган машқда 17.166, тўп билан бажариладиган машқда 17.100, булавада 17.316 ва ниҳоят тасма билан бажариладиган машқда 16.908, жами эса 68.490 балл жамғариб, 26 нафар спортчи орасида 17-ўринни эгаллади.    Бугун, шунингдек, икки нафар таэквондочиларимиз баҳсларда иштирок этдилар. Хотин-қизлар ўртасида 67 кг. вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Нигора Турсунқулова дастлабки босқичда швециялик спортчини мағлуб этиб, иккинчи даврада озарбайжонлик Фарида Азизовага имкониятни бой берди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Нигора Турсунқулова таэквондо бўйича ўтказилаётган мусобақаларда энг ёш иштирокчи эканлигига қарамай, ўзининг шиддатли жанглари билан мухлису-мутахассисларнинг олқишига сазовор бўлди.     Таэквондо мусобақаларида доянга чиққан иккинчи спортчимиз Никита Рафалович (-80 кг) биринчи даврада Тунис терма жамоаси аъзосига қўшимча вақтда имкониятни бой берди.    Олимпия ўйинларининг 14 кун мусобақалари якунларига кўра Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медали мавжуд. Ҳамюртларимизга навбатдаги кунги баҳсларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.     Шавкат Жалилов Анвар Ильясов Рио-де-Жанейро шаҳридан тайёрланди
Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:03, 20.08.2016.
Ўқилди: 9240 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.