Ямайкалик спринтер Усейн Болт олимпиададаги навбатдаги олтин медалини қўлга киритди. Эркаклар ўртасида эстафета (4х100) баҳсларида Ямайка терма жамоаси финишга биринчи бўлиб етиб келди.
Асафа Пауэл, Йоҳан Блейк, Никел Ашмеаде ва Усейн Болтдан иборат жамоа масофани 37,27 сонияда босиб ўтди. Ушбу баҳсларда кумуш медални Япония (37,60), бронзани Канада (37,64) атлетикачилари қўлга киритишди.
Шу тариқа, Усейн Болт Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-2016 олимпиадаларининг 100 метр, 200 метр ва 4х100 метр йўналишларида олтин медалларга эга чиқиб, 9 карра олимпиада чемпионига айланди.