Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рио-2016. Бокс. Бектемир Мелиқўзиев кумуш медали соҳиби

Баҳо:
+ | -

Бокснинг 75 кг. вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев олимпиада вице-чемпионига айланди.

Ҳамюртимиз финал баҳсида амалдаги жаҳон чемпиони, кубалик Арлен Лопесга имкониятни бой берди. Мураббийлар Бектемирга ҳужумкор жангга тайёрлашган шекилли, у биринчи бўлимдан олдинга ташланди. Лопес эса яхши ҳимояланган ҳолда, қарши ҳужумда аниқроқ ҳаракат қилишга ҳаракат қилди. Деярли тенгма-тенг кечган биринчи бўлимда ҳакамлар устунликни кубалик боксчига беришди.

Иккинчи раунддан бошлаб рақибнинг устунлиги ошиб борди. Мелиқўзиев негадир қўллари билан юзини ва танасини ёпмади, ҳимояланмади. Натижада у кўплаб зарбаларни ўтказиб юборди. Арлен иккинчи раунддан кейиноқ очколар бўйича ғалабани нақд қилиб қўйди. Юртдошимиз фақат нокаут эвазига ғалаба қозониши мумкин эди, аммо Арлен Лопес ғалабани қўлдан чиқариб қўядиган боксчи эмас. Якуний натижа — 0:3 (28:29, 27:30, 28:29).

Ўтган йили Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ҳам Лопес Мелиқўзиевни мағлуб этганди.

Эртага яна икки нафар боксчимиз — Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров финал жангларини ўтказишади.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи кумуш медаль ёзилди. Ҳисобимизда 2та олтин ва 5та бронза медаллари ҳам борлигини эслатиб ўтамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:24, 20.08.2016.
Ўқилди: 9895 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.