Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Рио-2016. Бокс. Фазлиддин Ғоибназаров — олимпия ўйинлари чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик учинчи боксчи Рио-де-Жанейро олимпиадасида чемпионликни қўлга киритди.

64 кг. вазн тоифасида Фазлиддин Ғоибназаров финалда келиб чиқиши кубалик бўлган Лоренсо Сотомайор (Озарбойжон)ни мағлубиятга учратди.

Ушбу жанг ўта ҳаяжонли ва эмоцияларга бой тарзда ўтди. Озарбойжонлик боксчининг қўллари узун бўлишига қарамасдан Фазлиддин жуда яхши ишлай бошлади. Назаримизда, ўзбек боксчиси биринчи раундда кўпроқ зарбалар берди. Фикримизга бир ҳакам қўшилди, аммо икки нафар ҳакам рақибга устунликни берди.

Иккинчи раундда Ғоибназаров ташаббусни оширди. Ҳаттоки боксчимизнинг кучли зарбасидан кейин рефери ҳисобни очиб, нокдаунни қайд этди. Шунга қарамасдан, иккинчи бўлим учун бир ҳакам Сотомайорнинг устунлигини эътироф этди.

Натижада учинчи бўлим олдидан 19:19, 19:19, 18:20 ҳисоби қайд этилаётганди. Ғалаба учун Фазлиддин сўнгги бўлимда тўлиқ устунликка эришиши талаб этиларди. Боз устига, озарбойжонлик спортчи чарчаб қолганди. Ғалаба бўлган иштиёқ Ғоибназаровни тонусда ушлаб турганди. Ўзбекистонлик боксчи сўнгги дақиқаларга қадар зарбалар беришда давом этди. Якуний бўлим учун ҳакамларнинг барчаси ўз устунликларини Ғоибназаровга беришди — 2:1 (29:28, 29:28, 28:29).

Тўртинчи олтин медаль муборак, Ўзбекистон!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:37, 21.08.2016.
Ўқилди: 8972 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.