Рио-2016 Олимпиадасида оғир атлетика спорт тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 15 вазн тоифаси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
5 та олтин ва 2 та кумуш медал олган Хитойлик спортчилар биринчи, 2 олтин, биттадан кумуш ва бронза олган Таиланд иккинчи, иккита олтин олган Эрон учинчи ўринни эгаллади.
Бир олтин медал қўлга киритган Ўзбекистон эса умумий рўйҳатнинг 9-поғонасини банд этди.
Эслатиб ўтамиз, ана шу олтинни Руслан Нурутдинов қўлга киритди.