Рио-2016 Олимпиадасида кураш спорт тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 18 вазн тоифаси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 бронза медал олган Россиялик спортчилар биринчи, 4 олтин, 3 кумуш олган Япония иккинчи, иккита олтин ва 1 кумуш олган Куба учинчи ўринни эгаллади.
Учта бронза медал қўлга киритган Ўзбекистон эса умумий рўйҳатнинг 15-поғонасини банд этди.
Эслатиб ўтамиз, ана шу бронзаларни Элмурод Тасмуродов, Ихтиёр Наврўзов ва Магамед Ибрагимовлар қўлга киритишди.