Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ўзбекистон бокс федерацияси Олимпиада ўйинлари тарихида мамлакат делегациясига энг кўп медаль тақдим этган федерацияга айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Рио—2016 Олимпиадасида 7 та медални қўлга киритгани, Ўзбекистон бокс федерациясини ёзги Олимпиада ўйинлари тарихида мамлакат делегацияси учун энг кўп медаль тақдим этган федерацияга айлантирди.

Рио—2016 Олимпиадаси старти олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мамлакат делегацияси учун Олимпиада ўйинлари тарихида бир хилда — 7 тадан медаль келтирганди.

Ўзбекистон бокс федерацияси медаллар сони бўйича аввалги 5 та Олимпиадада қайд этган натижасини биргина Рио—2016 да такрорлай олди.

Олтин медаллар сони бўйича бокс федерацияси Рио Олимпиадасидан кейин спорт курашлари ассоциацияси билан тенглашиб олди — 4 тадан олтин. Спорт курашларида Артур Таймазов (2004, 2008, 2012) ва Александр Доктуришвили (2004) олтин медалга эга чиққан бўлса, боксчилардан бу муваффақият Муҳаммадқодир Абдуллаев (2000), Ҳасанбой Дўстматов (2016), Шаҳобиддин Зоиров (2016) ҳамда Фазлиддин Ғоибназаровга (2016) насиб қилди.

Олимпиада—2016 дан кейин Ўзбекистон бокс федерациясининг олимпия ўйинлари тарихидаги медаллари сони умумий 14 тага етди (4 та олтин, 2 та кумуш ва 8 та бронза). Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясида эса бу кўрсаткич 10 тани ташкил қилади (4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза).

Ўзбекистон делегациясига медаллар тақдим этиш бўйича кейинги ўринларни Ўзбекистон дзюдо федерацияси (6 та: 2 та кумуш ва 4 та бронза), Ўзбекистон гимнастика федерацияси (2 та бронза), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (1 та олтин) эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:40, 22.08.2016.
Ўқилди: 6704 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик