Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Рио Олимпиадаси. Ўзбекистон спортчилари ўзига хос тарих яратишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик спортчилар учун жуда омадли келган Рио Олимпидаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида кечган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар тўртта медални қўлга киритишди.

Икки нафар боксчи Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада чемпиони бўлишди ва Ўзбекистон терма жамоасининг олтин медалларини иккитага кўпайтиришди. Эркин кураш бўйича спортчилар Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалларини қўлга киритишди.

Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-21 август кунлари ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада баҳсларининг якунига кўра, Ўзбекистон спортчилари медаль жамғариш бўйича 21-ўринга чиқиб олишди (тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза). Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россиядан кейин иккинчи бўлди. Рейтингда биринчи ўринни 121та медаль билан АҚШ терма жамоаси қўлга киритди. Кучли бешликдан Буюк Британия (67, 27та олтин, 23та кумуш ва 17та бронза), Хитой (70, 26 – 18 – 26), Россия (56, 19 – 18 –19), Германия (42, 17 –10 – 15) давлатлари ўрин олди.

Мусобақада иштирок этган 206та давлатдан 78таси совриндор бўлди. Медаллар жамғариш бўйича сўнгги ўринларни Бирлашган Араб Амирликлари (битта бронза), Тринидад ва Тобаго (битта бронза), Португалия (битта бронза), Нигерия (битта бронза) ва Молдова (битта бронза) давлатлари эгаллади.

Ўзбекистон боксчилари Рио Олимпиадасида ўзига хос тарих яратишди. Улар мусобақа давомида жами еттита совринни (учта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза) қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик боксчилар Олимпиадада биринчи ўринни эгаллади.

Қуйида олдинги учта ёзги Олимпиадаларда Ўзбекистон спортчиларининг иштирокига назар ташлаймиз.

Афина Олимпиадаси 2004 йил – 35-ўрин. Иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза.

Пекин Олимпиадаси 2008 йил – 41-ўрин. Битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза.

Лондон Олимпиадаси 2012 йил – 48-ўрин. Битта олтин ва иккита бронза.

Рио Олимпиадасида эришилган ажойиб натижалар Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик тўйи олдидан жуда катта совға бўлди. Истиқлол ҳавосидан нафас олган ўзбек фарзандлари жаҳон ареналарида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 14:20, 22.08.2016.
Ўқилди: 6669 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.