Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вице-президенти мўғулистонлик мураббийларнинг хатти-ҳаракатини «цирк» деб атади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон спорт курашлари вице-президенти Шомурод Шофайзиев эркин кураш бўйича -65 килограмм вазн тоифасидаги Рио–2016 Олимпиадасининг бронза медали учун ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов ва мўғулистонлик Ганзоригийн Мандахнаран ўртасидаги жангда юз берган воқеага ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».

 

Наврўзов ва Мандахнаран ўртасидаги беллашув якунига 5 сония вақт қолганида 7:6 ҳисобида олдинда бораётган мўғулистонлик спортчи рақибидан очиқчасига қоча бошлагани учун ҳакамлар ўзбекистонлик спортчига 1 балл беришга қарор қилган эди. Мағлубиятга чидай олмаган Мўғулистон термаси мураббийлари ўз кийимларини ечиб ташлаганди.

«Такрорий вазиятда ҳакамларнинг хатоси бор экани кўринди. Аслида 2 балл берилиши керак эди. Мўғулистонлик спортчи қочиб кетди-ку. Агар у 2—3 сония давомида қочмаганида, балл берилмасди. Лекин унга пассивлиги учун балл берилди. Бу ҳаққоний, ҳар қайси мураббий буни айтади. Мўғулистонликлар ғалаба уларнинг чўнтагида деб ўйлади.

Бундай циркни ҳаётимда биринчи марта кўряпман. Бу маданиятсизлик. Биздан ҳам очколар олиб ташланган, лекин биз ечинмаганмиз. Мутахассислар вазиятни кўриб, ғалаба соф эканини айтсин», – деди Шомурод Шофайзиев.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:42, 22.08.2016.
Ўқилди: 8963 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5713]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3897]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3344]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3224]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3128]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3002]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2888]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2587]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2361]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик