Кириш Регистрация

Қозоғистон матбуоти: Ўзбекистон сўнгги паллада мамлакатимиздан ўзиб кетди

Баҳо:
+ | -

Рио—2016 Олимпиадасининг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, жами 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза билан медаллар рейтингида бир кун аввал эгаллаб турган 31-ўриндан 21-поғонага кўтарилди ҳамда мана шу ўринда турган Қозоғистон термасининг бир ўрин пастлашига сабабчи бўлди.

Қозоғистон матбуоти Ўзбекистон термасининг Олимпия ўйинлари сўнгги кунида Қозоғистон терма жамоасини ортда қолдириб кетганига алоҳида урғу бериб ўтди.

«Рио Олимпиадасининг сўнгги кунида Қозоғистон термаси 22-ўринга пастлади. Сўнгги паллада ҳисобида 13 та медаль, шулардан 4 таси олтин бўлган Ўзбекистон мамлакатимиздан ўзиб кетди. Қозоғистонда 1 та олтин камроқ», – дейилади «Sports.kz» интернет-нашрида.

«Ўзбекистон Олимпиаданинг сўнгги кунида 2 та олтин (ва 2 та бронза – «Дарё» изоҳи) медални қўлга киритди. -52 килограмм вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров ишончли тарзда россиялик Миша Алоянни, -64 килограмм вазн тоифасида эса Фазлиддин Ғоибназаров  келиб чиқиши кубалик бўлган Озарбайжон вакили Лоренцо Сотомаёрни мағлубиятга учратиб, Олимпиада чемпиони бўлди. Ўзбекистон учун мана шу муҳим ғалабалар мамлакатнинг медаллар рейтингида ўз ўрнини сезиларли даражада ўзгартиришига замин яратди», – дейилади «Inform.kz» сайтида.

Рио–2016 Олимпиадасида 104 нафар спортчи билан иштирок этган Қозоғистон терма жамоаси жами 3 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 9 та бронза медалини қўлга киритиб, медаллар рейтингида 22-ўриндан жой олди.

Маълумот учун, Рио–2016 Олимпиадасида 70 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:09, 22.08.2016.
Ўқилди: 16125 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13927]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3572]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3563]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3125]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2699]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2639]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2356]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2294]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1652]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик