Кириш Регистрация

Ғолиблар жаҳон чемпионатига боради

Баҳо:
+ | -

Наманганда белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин спортчи иштирок этди.

Беллашувларда полвонлар 48 килограммдан 100 килограммгача бўлган 23 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди.

Мусобақа якунига кўра, белбоғли кураш йўналишида Наманган вилоятидан Бобур Маҳкамов, Абдурасул Ҳабибуллаев, Отабек Сойиббоев, Андижон вилоятидан Ҳусниддин Рўзиев, Тошкент шаҳридан Муслим Аҳмаджонов, Фарғона вилоятидан Зайнобиддин Ортиқов, Бобур Тўхтасинов ўз вазн тоифасида барча рақибларидан устун келди.

Белбоғли курашнинг эркин йўналишида эркаклар ўртасида Наманган вилоятидан Ғиёсжон Мамасиддиқов, Искандар Исмоилов, Муроджон Аббосов, Тошкент вилоятидан Санжар Қўчқоров, Ғолибжон Аҳмедов, Хоразм вилоятидан Раҳматжон Шомуродов, Андижон вилоятидан Жасурбек Исроилов ва Фарғона вилоятидан Обидали Мавлонов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда наманганлик Дилшода Тўрабоева, андижонлик Шаҳзода Эргашева, Мафтуна Аҳмедова, Анифе Куртсеидова, самарқандлик Гулмира Исматова, Тошкент шаҳридан Нафиса Аҳмаджонова, Фарғона вилоятидан Гулҳаёт Маматқулова олтин медалга сазовор бўлди.

Ғолиблар шу йилнинг октябрь ойида Россияда бўлиб ўтадиган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. 

 
Манба: uza.uz
Киритилди: 18:50, 22.08.2016.
Ўқилди: 8895 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик