"Реал" клубининг ёш ҳужумчиси Мариано Диас бош мураббий Зиданга мурожаат қилиб, асосий таркибда майдонга туширишини сўрамоқда.
"Мураббий, рақобат кучли эканини биламан. Бироқ "Реал" таркибида менга имкон беринг, шунда "Олтин тўп"ни қўлга киритаман" - деди Мариано Диас OK Diario хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда заявкага киритилган, аммо майдонга тушмаган эди.