Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Маррани баланд олган ёшлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Одатда спортдаги натижалар ҳақида сўз кетса, қайд этилган кўрсаткичлару қўлга киритилган медаллар тилга олинади. Тўғри, булар муҳим. Лекин спортнинг кўрсаткичлар билан ўлчаб бўлмайдиган, турли жадвалларда қайд қилинмайдиган жиҳатлари ҳам бор.

Булар – қувонч, ташвиш, ҳаяжон, миллий ғурур, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик.

Бразилия дунёнинг нариги чеккасида. Ярим тун бўлишига қарамай, ҳаммамиз спортчиларимизнинг чиқишларини ҳаяжон билан кузатиб бордик. Уларнинг кечинмаларини, нафас олишини, юрак уришларини ҳис этиб турдик. Уларга қўшилиб йиғладик, кулдик, қувондик.

Ишда, кўчада, дастурхон атрофида суҳбатларнинг бош мавзуси Олимпиада бўлди. Интернетдаги ижтимоий тармоқларда спортчиларимизни шарафловчи суратлар, ҳаволалар тарқалди. Медаль қўлга киритилганда, спортга алоқаси бўлса-бўлмаса, ҳамма бир-бирини табриклади.

Бу нимадан далолат? Халқимизнинг бирлигидан, ҳамжиҳатлигидан. Миллий ғурур, Ватан ҳисси, дахлдорлик туйғуси юқорилигидан.

Одамларимиз ватанпарварман деб кўкрагига урмайди, фуқаролик позицияси ҳақида баландпарвоз гапларни гапирмайди. Лекин ўзбек ўғлони, Ўзбекистон фарзанди майдонга чиққанда юрагини ҳовучлаб туради. Муваффақиятга эришганида осмонга сапчийди. Мадҳиямиз янграганида кўзларида қувонч ёшлари қалқийди.

Нима учун? Чунки ҳаммамиз Ўзбекистонни яхши кўрамиз. Унинг ривожланишини, ҳаммадан зўр бўлишини истаймиз. Юртдошларимизнинг ҳар бир ютуғини ўзимизникидек қабул қиламиз.

Президентимиз спортни яхши кўради, спортчиларни қадрлайди. Шу боис Ўзбекистон шошма-шошарлик қилмади. Айрим давлатларга ўхшаб сохта обрў ортидан қувмади. Аввал асос яратди, таг заминни пухта қилди. Болалар спортини ривожлантирди. Мураббий ва спортчилар маҳоратини оширишга эътибор қаратди. Бунинг учун замонавий шарт-шароит яратди.

Шундай шароитларда шуғулланган болалар бугун вояга етди. Президентимиз аввалдан кўра билган ва ишониб кутган натижалар бўй кўрсата бошлади.

Эътибор беринг: бу йилги Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг деярли барчаси мустақиллик йилларида туғилиб ўсган, қишлоқ туманларида вояга етган ёшлар.

Олимпиадада спортчиларимиз қайд этган натижалар гўёки айсбергнинг юза қисми. Унинг тагида ундан бир неча баробар катта тоғ бор. Бу – Ўзбекистон спортининг мустаҳкам пойдевори, улкан салоҳияти, захираси.

Тасаввур қилинг: Олимпия ўйинларида қатнашган спортчиларимиз ўртача 21-22 ёшда. Улар навбатдаги Олимпиадаларга тажрибали, янада маҳоратли бўлиб боради. Бундан ташқари, уларнинг ортидан қанчадан-қанча ёшлар етишиб чиқмоқда. Мамлакатимиздаги минглаб спорт мажмуаларида ўғил-қизлар спорт билан мунтазам шуғулланиб, профессионал спортга кириб келмоқда.

Улар кўзлари ёниб турган, ўз кучига ишонган, Президентимиз айтганидек, маррани баланд олган ёшлар. Энди бу авлодни тўхтатиб бўлмайди. Улар барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритиб, халқимизни хурсанд қилаверади. Халқимиз мухлислик ва ватанпарварлик бобида дунёда биринчи.  

Манба: uza.uz
Киритилди: 13:41, 23.08.2016.
Ўқилди: 4338 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.