Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ҳасанбой Дўсматовнинг отаси: "Мен ўша кунги ҳолатимни таърифлаш ёки тасвирлаш учун сўз тополмайман"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов якунига етган Олимпиада-2016 нинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер Кубоги соҳибига айланди.

 

"Миллий тикланиш" партияси Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби Муборак Талабоева мана шундай ҳаёжонли дамларда чемпион Ҳасанбой Дўсматов хонадонида бўлиб унинг ота-онаси хурсандчилиги билан ўртоқлашди. 

Ҳар бир спортчининг орзуси чемпион бўлмоқдир. Мана, дуоларингиз ижобат бўлиб, ўғлингиз чемпион бўлди. Чемпион Ҳасанбойнинг болалиги ҳақида сўзлаб берсангиз.

М.Хайитбоев – Рио – 2016 олимпиадаси олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматовнинг отаси:

Маъруфжон ака, сиз энг бахтли оталардан бирисиз. Бугун сизга ҳамма ҳавас қилмоқда. Албатта, бу кунларга осонликча эришилмади. Бўлажак чемпионнинг қизиқишларига оила аъзоларининг муносабати қандай эди?


– Ўғлимнинг қизиқишларига ҳамиша эътибор беришга ҳаракат қилганмиз, лекин халқимизда “Ўригидан мағзи ширин” деган гап бор. Отам Дўсматжон ва онам Буойшахонлар фарзандимиздаги спортга бўлган илк қизиқишни уйғотган. Орзулари собиқ тузум давридаги бир ёқлама сиёсат туфайли пахтазорда қолиб кетган ота-онам Ҳасанбойни беш ёшида қишлоқдаги каратэ ва кикбоксинг тўгарагига олиб борди. Ўғлим бутун борлиғи билан спортга киришиб кетди. Қаерда янги тўгарак очилганини эшитса, ўша ерга олиб боришимизни сўрарди. Яна набирани етаклаб, бувиси йўлга тушарди... Андижон олимпия захиралари коллежига ҳам бувижониси олиб борган. Ҳасанбойнинг қизиқишлари шунчаки болаларча инжиқлиқ эмаслигини бувижониси исботлаб берди. Бугун эса ўша меҳнатлари самарасини кўриб, набираси билан фахрланмоқда

Ўғлингизни Рио де-Жанейрога кузатаётганингиздаги кечинмаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

М.Хайитбоев:
– Мен ўша кунги ҳолатимни таърифлаш ёки тасвирлаш учун сўз тополмайман. Ҳасанбой чемпион бўлишини чин дилдан хоҳлардим.

Ҳасанбой Рио де-Жанейродан Ўзбекистонга қайтганда, юзма-юз кўришганингизда фарзандангизга айтадиган биринчи гапингиз...

М.Хайитбоев:
– Уни бағримга маҳкам босиб, (кўзида қувонч ёши билан) “Юзимизни ёруғ қилганинг учун раҳмат, болам” , дейман.

Манба: mt.uz
Киритилди: 17:58, 23.08.2016.
Ўқилди: 7436 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик