Бироз аввал, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон делегацияси бугун, 23 август куни Тошкентга қайтиши ҳақида хабар берган эдик. “Божалар” гуруҳи хонандаси Жаҳонгир Позилжонов спортчиларимизни янги қўшиқ ва клип билан қурши олмоқчи.
Гап шундаки, хонанда кечанинг ўзида олимпиадачиларимизга аталган янги қўшиқни ёзиб тугатди. Режиссёр Жонрид Сагдиев томонидан тун ярмигача клип суратга олдинди. Маълумоларга қараганда, қўшиқ ва клип тушдан сўнг омма эътиборига ҳавола этилади. Хонанда ушбу қўшиқда совриндорларнинг номини тилга олиб, ҳар бирининг ўзига хос жиҳатларини санаб ўтади.
Маълумот ўрнида, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров олтин, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Диёрбек Ўразбоев, Ришод Собиров, Рустам Тўлаганов, Элмурат Тасмурадов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалларини қўлга киритишди.
Бернарду Силва «Барселона»да кимнинг ўрнини эгаллаши маълум бўлди [5052]
Роберт Левандовски ўзига янги жамоа танлади [5013]
Ламин Ямал испаниялик машҳур блогер билан муносабат бошлади [4841]
«Барселона» Рафинья ёки Фермин Лопесни сотишга тайёр [2711]
Клопп ва «Реал»: Фабрицио Романо шов-шувли хабарлар бўйича асл вазиятни очиқлади [2126]
Салоҳга асосий даъвогар номи маълум. У Саудияга кетмаслиги мумкин [2032]
Арбелоа билан уришиб қолган юлдуз энди «Реал»да ўйнамайди [1935]
Daily Mail АПЛ мавсумининг энг омадсиз 10 трансферини эълон қилди [1617]
«Барселона» яна «Камп Ноу»ни тарк этади [1533]
Фабрегас ҳайратда: «Бу мен ҳаётимда кўрган энг яхши ўйин» [1361]













