Кириш Регистрация

Ўзбекистон – Буркина Фасо. ПРЕВЬЮ

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Буркина Фасо футболчиларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Буркина Фасо Африка қитъасининг ғарбида жойлашган давлат бўлиб, ҳудуди 273 минг кв.км., аҳолиси 15 миллион кишини ташкил қилади. Бу давлат 1984 йилгача Юқори Вольта деб номланган.

Буркина Фасо терма жамоаси 1960 йилда ташкил қилинган бўлиб, 1984 йилгача Юқори Вольта номи остида ўйнаган. Жамоа дастлабки ўйинни Габонга қарши ўтказиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган.

Энг йирик ғалабаси – 5:1 (1961 й. Либерия, 2015 й. Свазиленд), энг йирик мағлубияти 0:7 (1981 й. Жазоир)

Буркина Фасо Жаҳон чемпионатининг финал босқичларига чиқа олмаган. Африка миллатлари кубогида эса 2013 йили финалгача етиб борган.

Терма жамоанинг сўнгги ўйинлари:

10.01.2015. Буркина Фасо – Свазиленд 5:1 (ўртоқлик ўйини)

13.01.2015. Боствана – Буркина Фасо 0:2 (ўртоқлик ўйини)

17.01.2015. Буркина Фасо – Габон 0:2 (Африка миллатлари кубоги, гуруҳ босқичи)

21.01.2015. Экватор Гвинеяси – Буркина Фасо 0:0 (Африка миллатлари кубоги, гуруҳ босқичи)

25.01.2015. Буркина Фасо – Конго 1:2 (Африка миллатлари кубоги, гуруҳ босқичи)

12.05.2015. Қозоғистон – Буркина Фасо 0:0 (ўртоқлик ўйини)

27.02.2016. Миср – Буркина Фасо 2:0 (ўртоқлик ўйини)

Буркина Фасо ФИФА рейтингида 73-ўринни эгаллаб турибди. Энг юқори натижага 2011 йили эришган – 37-ўрин, энг паст натижага 1993 йили – 127-ўрин.

Терма жамоани португалиялик мутахассис Пауло Дуарте бошқариб бормоқда. У Португалиянинг «Лейрия», Франциянинг «Ла-Манш», Туниснинг «Сфаксиен», шунингдек Габон терма жамоаларида ишлаган.

Буркина-Фасо Тошкентдаги ўйинга 22 нафар футболчи билан ташриф буюради. Таркиб маҳаллий чемпионатда иштирок этадиган клублар вакилларидан ташкил этилган.

Дарвозабонлар: Айме Зонго (ЮСО), Боубакар Конате (ЮСКО)

Ҳимоячилар: Якуба Кулибали (РСБ), Исмоил Ҳамед Савадого (“Сантос”), Тапсоба Сулаймони (ЮСО), Исмоил Загре (“Козаф”), Коанда Сулаймоний (ЭФО), Фусейни Беао (РСБ), Арманд Исмоил Оуэдраго (ЮСО), Ҳерман Каяде (“Козаф”).

Ярим ҳимоячилар: Эдмонд Файсал Тапсоба (“Салитас”), Багбема Юсуф Барро (“Салитас”), Саканде Сулаймоний (“Козаф”), Исмоил Лингани (“Козаф”), Сомайла Диао (“Сантос”), Сибири Арнауд Санао (“Ажеб”), Амаду Туре (“Ажеб”).

Ҳужумчилар: Стефан Банде (ЮСО), Ҳассими Барри (Юсо), Раззоқ Бенин (ЮСКО), Абдулкарим Багуин (“Межестик”), Иброҳим Гуигама (ЮСО).   

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:21, 24.08.2016.
Ўқилди: 11889 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик