Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Олимпиадада ғолиб бўлган қозоғистонлик спортчиларга Остонадан уй берилади

Баҳо:
+ | -

24 августга ўтар кечаси Остонага Рио-де-Жанейродан олимпиячи спортчилар қайтиб келди, деб ёзади Kazakhstan Today. Аэропортда ғолибларни мухлислар, шу жумладан, пойтахт ҳокими Асет Исекешев ва уларнинг ота-оналари кутиб олди.

Олимпия чемпиони Дониёр Елеусинов, кумуш медаль соҳиблари Василий Левит ва Гўзал Манюровага ҳоким автомобиль калитларини топширди. Ҳоким, шунингдек, спортда эришган ютуқлари учун Олимпиада совриндорларига давлат раҳбари топшириғи билан пойтахтдан хонадонлар совға қилинишини айтди.

Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпиада якунларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 17 та медаль жамғариб, 22-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчилар ҳам кеча, 23 август куни Тошкент шаҳрига етиб келди. Тошкент халқаро аэропортида ушбу нуфузли мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчилари тантанали кутиб олинди.

Президент олтин медаль олган спортчиларнинг ҳар бирини 200 минг доллар, кумуш медаль соҳибларини 100 минг доллар, бронза медаль совриндорларини эса 75 минг доллар билан мукофотлаш тўғрисида фармойиш имзолади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:59, 25.08.2016.
Ўқилди: 9746 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.