Кириш Регистрация

Туркманбоши спорт қўмитаси раҳбарини сўнгги маротаба огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

Бердимуҳаммедовнинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатнинг барча ҳудудларида замонавий спорт марказлари, стадионлар, физкультура-соғломлаштириш мажмуалари фаолият юритмоқда, хориждан мураббийлар таклиф этилмоқда, давлат спортни мунтазам қўллаб-қувватламоқда, бироқ туркман спортчиларининг натижалари ҳалигача мақтанарли эмас. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.

"Туркманистон раҳбари шундай имкониятлар яратилганига қарамай ватан спорти обрўсини, юрт байроғини баланд кўтариш ишончини оқлай олишмаганидан норозилигини билдирди", — дейилади маҳаллий ОАВ.

Спорт қўмитаси раҳбари Какабай Сейдов қисқа муддат ичида йўл қўйилган камчиликларни тўғриламайдиган бўлса, лавозимидан бўшатилиши тўғрисида жиддий ҳайфсан олди.

Туркманистон Олимпия ўйинларида 1996 йилдан буён иштирок этади, лекин туркман спортчилари шу кунга қадар бирор марта ҳам Олимпия медали олишмаган. Спортнинг бешта турида тўққиз нафар спортчи билан қатнашган терма жамоа Рио Олимпиадасида ҳам медалсиз қолди.

Манба: sof.uz
Киритилди: 08:05, 25.08.2016.
Ўқилди: 7337 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик