«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европада 2015/16 мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу гол Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида «Рома» (6:1) дарвозасига урилган эди. Мухлислар орасида ўтказилган сўровномада у 34% овоз тўплаб, биринчи ўринни олди.