Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Футзал: Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик ўйинлари тақвими

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 26 август куни Жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги ўқув йиғинини ўтказиш учун Эронга жўнаб кетади.

Бугун ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендес терма жамоанинг Жаҳон чемпионати баҳслари олдидан ўтказадиган йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини тасдиқлади. Унга кўра, дастлаб Эронда 28 ва 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказилса, мазкур ўйинлардан сўнг терма жамоа делегацияси Португалияга йўл олади.

Португалиянинг Порту шаҳрида ўтказиладиган йиғинда Хосе Мария Мендес жамоаси 1 сентябрь куни Португалия, 2 сентябрь куни эса Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ниҳоят, Жаҳон чемпионати стартидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви Колумбияда, Жаҳон чемпионати старти арафасида, мундиалнинг яна бир иштирокчиси Италия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига қадар ўтказадиган ўртоқлик учрашувлари рўйхати:

Машҳад, Эрон.

28 август.

Эрон – Ўзбекистон

29 август.

Эрон – Ўзбекистон.

Порту, Португалия.

1 сентябрь.

Ўзбекистон – Португалия.

2 сентябрь.

Испания – Ўзбекистон

Кали, Колумбия.

6 сентябрь.

Италия - Ўзбекистон

Манба: the-uff.com
Киритилди: 01:07, 26.08.2016.
Ўқилди: 7649 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5222]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4018]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3248]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3093]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2915]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2855]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2336]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2313]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2283]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2249]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик