«Бавария» ҳимоячиси Жером Боатенг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи қуръаси натижалари тўғрисида ўз фикрини маълум қилди. Мюнхенликлар «Атлетико», ПСВ ва «Ростов» билан бир гуруҳдан жой олишганди.
«Ҳеч биримиз қуръа натижасидан нолимаслигимиз керак. «Атлетико» қоғозда кучли рақиб, майдонда эса у билан бемалол ўйнаса бўлади. ПСВни менсимаслик нотўғри бўлар эди. Албатта биз кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқишни истаймиз, шунда плей-оффда нисбатан кучсизроқ рақибга дуч келамиз» - деди Боатенг «Бавария»нинг расмий сайтида.