Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Нафиса Мўминова: "Спортчиларимизнинг ютуқларидан худди ўзим Риода ғалаба қозонгандек қувондим"

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз тарихига 28, 29, 30 август саналари зарҳал ҳарфлар билан муҳрланган.

orden.jpgПрезидентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1998 йил 28 август куни “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони таъсис этилган. Мамлакатимиз мустақиллиги, иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, бой маънавий меросимиз, тариху маданиятимиз, миллий урф-одатларимизни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга камарбаста бўлган, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан турли соҳаларда юқори натижаларга эришган юртдошларимиз мазкур орден ва унвон билан тақдирланади.

– Спортчиларимиз Олимпиадада оламшумул натижа қайд этиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келди. Тошкент аэропортида катта тантана билан кутиб олинди. Уларнинг ютуқларидан худди ўзим Риода ғалаба қозонгандек қувондим, – дейди халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова. – Мамлакатимиз ёшларининг қўлга киритаётган ютуқлари мустақиллигимиз шарофати, ёшлар камолоти йўлида Президентимиз кўрсатаётган юксак ғамхўрликнинг амалдаги самарасидир. Ўзимдан қиёс. 2013 йилда давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Ўзбекистон ифтихори” деган юксак унвонга сазовор бўлдим. Ушбу юксак унвон қўлга киритган ютуқларим ичида энг улуғидир.

Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимизнинг улуғ мақсадига айланган. Зеро, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиш, мамлакат ифтихорига айланиш, буюк ва фидокорона хизматларнинг муносиб рағбати, Ватан равнақи йўлида қилинган меҳнатнинг эътирофи, шон-шарафларга буркалиши энг олий бахт бўлиб кишини беҳад қувонтиради.


Бекзод Ҳидоятов, ЎзА

Манба: uza.uz
Киритилди: 13:36, 26.08.2016.
Ўқилди: 5329 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.