Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Олим Навкаров яна футбол майдонига қайтди.
33 ёшли ҳужумчи Биринчи лига вакили «НБУ-Осиё» клуби томонидан иккинчи давра заявкасига киритилди.
Футболчи фаолияти давомида «Трактор», «Локомотив», «Қизилқум», «НБУ-Осиё» клубларида ўйнаган эди.
Навкаров Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 11 ўйинда майдонга тушиб, икки гол уришга муваффақ бўлган.