Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

АПЛ. «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 3-тури доирасида илк ўйин якунига етди. "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Ўйин бошида майдон эгалари иштиёқ билан олдинга ташланишди, бироқ орадан кўп ўтмасдан ташаббус мерсисайдликлар томонига ўтди. Меҳмонлар 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишга жуда яқин келишди. "Ливерпуль" футболчилари рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни олиб қўйишди ва Фирминони тўп билан таъминлашди. Бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончасининг нариги томонида очиқ турган Котиньога узатма берди. Фелипенинг яқин бурчакка берган зарбасини Ворм аввал оёғи билан қайтаришга муваффақ бўлди.

"Қизиллар" томонидан уюштирилган кетма-кет ҳужумлар биринчи бўлим тугаши арафасида ўз самарасини берди. Эрик Ламела чап қанотдан жарима майдончасигна кириб келган Фирминони ортдан йиқитгани учун "Тоттенхэм" дарвозасига пенальти белгиланди. Жеймс Милнер 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим Клопп шогирдларининг устунлигида бошлади. Тайм ўрталарида "шпорлар" 8-10 дақиқа давомида устунликни қўлга киритишди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Дайер ўнг қанотдан етказган узатма ҳимоячиларнинг бошига тегиб орқароқдан жарима майдончасига кириб келган Роузга келиб тушди. Дэнни бирга-бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

АПЛ, 3-тур
Тоттенхэм – Ливерпуль 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 43, пенальти Милнер, 1:1 – 72 Роуз.
Тоттенхэм – Ворм, Алдервейрелд, Роуз, Уокер (Янссен, 28), Вертонген, Дайер, Ваньяма, Алли, Ламела, Эриксен (Уинкс, 90), Кейн (Онома, 83).
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 69), Лаллана (Стюарт, 90), Фирмино, Вейналдум, Мане (Старридж, 88), Хендерсон, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Роуз (29), Мане (32), Коутиньо (45), Вертонген (51), Ловрен (63), Алли (77), Хендерсон (85), Матип (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:23, 27.08.2016.
Ўқилди: 7131 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.