Кириш Регистрация

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасида Даврон Файзиевга интервью бериб, «Динамо» ҳужумчиси Азизбек Амоновни таркибга жалб этгани ҳақида илиқ фикр билдирди.

«Биз йиғиндаги футболчиларнинг уч ҳафта давомида ўзларини қандай кўрсатишганини таҳлил қилдик. Улар машғулотларда қандай иштирок этишди ва бизга ўзларини қандай кўрсата олишди. Мисол учун, биз Жасурбек ҳақида, Азиз ҳақида гаплашдик. У бор-йўғи биринчи марта миллий жамоа сафига қўшилди (Канавваро қўл остида – муал.). Уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим. Тўғри, мен уни чемпионат доирасидаги ўйинларда кўргандим, лекин футболчининг клубида кўрсатаётган ўйини ва терма жамоадаги ўйинчилар билан кўрсатаётган ўйини орасида тафовут катта. Биз бу кўрсаткичлардан келиб чиқиб, сўнгги кунда қарор қабул қилдик», - деди Фабио Каннаваро суҳбатда.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:02, 26.05.2026.
Ўқилди: 3225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик