"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг дастлабки 3та турида кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди. Бу галги ғалаба катта қийинчилик билан қўлга киритди.
Моуриньо шогирдлари 2та ўйинда 2та ғалаба билан пешқадамлар сафида бораётган "Халл Сити" меҳмони бўлишди. Фақат иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалардагина манкунианликлар ғалабани илиб кетишди.
Биринчи бўлимда мезбонлар ишончли ҳимояланиб, номдор рақибга ҳужум қилиш учун деярли имконият бермади. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмидан бошлаб манчестерликларнинг босими ошиб борди. Аммо яратилаётган вазиятлар ҳа деганда голга айланавермади. Қўшиб берилган 4 дақиқанинг иккинчиси ўтиб бораётганида Руни чап қанотдан бир ҳимоячидан ажойиб тарзда ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Рэшфорд 2-3 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди.
Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" 3та ўйинда учинчи ғалабани қўлга киритди. Жамоа "Челси" билан биргаликда жадвални бошқариб турибди.
АПЛ, 3-ТУР
"ХАЛЛ СИТИ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 90+2 Рэшфорд.
Халл – Якупович, Ал-Муҳаммадий, Дэвис, Робертсон, Мейлер, Хаддлстоун, Клукас, Ливермор, Снодграсс (Мэлоуни, 48), Диоманде, Эрнандес (Магуайр, 83).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Байи, Шоу, Блинд, Мата (Рэшфорд, 71), Погба, Феллайни, Марсьяль (Мхитарян, 60), Руни (Смоллинг, 90), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Феллайни (23), Хаддлстоун (71), Руни (76), Мейлер (77), Рэшфорд (90).