Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Криштианунинг жароҳати ўта жиддий ёхуд Pоналдунинг майдонга қайтмаслиги ростми?

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик Криштиану Роналдунинг майдонга қайтишини интизорлик билан кутаётган бир пайтда интернет нашрларида совуқ хабар тарқалди.

Бу хабарларда айтилишича, португалиялик юлдузнинг жароҳати ўта жиддий бўлиб, у майдонга бошқа қайтмас экан.

“КРИШТИАНУ МАЙДОНГА ҚАЙТМАЙДИ”

Ҳамма шов-шув Португалия терма жамоасининг собиқ шифокор Нуну Компошнинг интервьюсидан бошланди. У Роналдунинг жароҳати ўта жиддий эканлигини, футболчининг оёқ суякларида мўртлашиш жараёнини бошланганини таъкидлади. “Тўғри, Роналду футбол ўйнаши мумкин. Аммо у энди олдинги Роналду бўла олмайди. Сабаби, у ўз устида кўп ишлайди ва организмини ҳаддан ташқари зўриқтириб юборади. Бу эса яхшиликка олиб келмаслиги аниқ эди. Айни дамда Роналду фантастик ҳолатда, аммо бунинг ортида фожиа ётибди”, дейди Компош. Табиийки, бу гаплар кўпчиликнинг диққатини тортди.

Собиқ шифокор эса саволларга жавоб бераркан, яна қўшимча қилди: “Роналдунинг тез-тез жароҳат олиши ёшига боғлиқ ҳолат эмас. Ахир Златан унда катта, мана, ўйнаяпти-ку! Биласизми, у ҳар сафар жароҳатини сунъий тарзда даволайди, нур терапияси, кимёвий муолажалар... Бу усуллар эса оғриқни қолдиради, аммо касалликни даволамайди. Роналду тузалиб майдонга қайтади, аммо салгина қалтис ҳаракат ҳам унинг майдонни тарк этишига етарли бўлади. Энг ёмони, ҳар сафар Криштианунинг аҳволи баттар оғирлашиб бораверади”.

БУ ГАПЛАРДА ЖОН БОРДЕК

Бир қарашда шифокорнинг гаплари асослидек туйилмоқда. Чунки охирги пайтларда Криштианунинг боши жароҳатдан чиқмай қолди. Эсингизда бўлса, “Атлетико” билан бўлиб ўтган ЕЧЛ финалидан олдин ҳам жароҳатини сунъий усуллар ёрдамида даволатган, Европа чемпионати финалида эса жароҳат олиб майдонни тарк этганди.


Гарчи орадан анча вақт ўтган бўлса-да, Роналду ҳали-ҳануз жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ. Бундай оғир ҳолатнинг сабаби нима дея берилган саволларга шифокор шундай жавоб қайтарди: “Ҳамма айб Роналдунинг ўзида. У ҳеч қачон жароҳатини табиий равишда даволамайди, доим тезроқ тузатувчи усуллардан фойдаланади. Бундай усулларнинг эса фойдасидан зарари кўпроқ. Ҳар қандай терапия организмни емириб боради. Агар Роналду шу тарзда кетаверса, майдонга бошқа туша олмаслиги мумкин”.

АГАР РОНАЛДУ ТУША ОЛМАСА...

Хўш, шу ўринда ҳақли савол туғилади. Агар Криштиану фаолиятини якунлайдиган бўлса, “Реал”да унинг ўрни билинадими? Ҳа, албатта. Чунки Роналду аввалгидек формада бўлмаса-да, майдонда унинг ўрни сақланиб қолган. Қанчалик яхши ўйнамасин, Гарет Бейл ҳам, Бензема ҳам, хуллас, ҳеч ким Криштиану бўла олмайди. Аммо биз умид қиламизки, Нуну Компошнинг фикрлари ўзини оқламайди ва Роналду майдонга қайтади. Чунки илгари ҳам айнан шу шифокор “Роналду жароҳат туфайли Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин”, деганди, аммо бу фикри ўз тасдиғини топмаганди. Қолаверса, ҳали Роналду фаолиятини якунлайдиган, “Реал” эса Криштианудан айриладиган вазиятда эмас.

Муаллиф: Низомжон Исломов

Манба: penalti.uz
Киритилди: 10:18, 28.08.2016.
Ўқилди: 28191 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.