«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райоланинг айтишича, футболчи «Реал»га ўтиши мумкин бўлган экан.
«Евро-2016 пайтида ҳеч қандай музокаралар олиб бормади. Мусобақа финалидаги мағлубиятдан кейин Погбанниг ҳафсаласи пир бўлди ва у бошқа жамоага ўтиш борасида ўйлашни истамади. Моуриньо эртароқ Полни эртароқ шартнома имзолашни истаганди. Зидан ҳам уни қўлга киритишни истаганди. Шунингдек, яна 5-6 клуб унга қизиқиш билдирганди. Мен ва Поль учун "Реал"дан кўра "МЮ"нинг таклифи яхшироқ бўлиб чиқди», - дейди Райола.