Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида чампион ва совриндор бўлган россиялик спортчилар Суриянинг Хмеймим авиабазасига ташриф буюришди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, авиабазадаги ҳарбийлар ва журналистлар эътиборини асосан бир неча бор Олимпиада чемпиони бўлган Елена Исинбаева тортди.
“Сурияга ташриф буюришимиз бизни ҳайратда қолдирди. Бу ерга учиб келганимиз фантастикага ўхшайди. Суриядаги вазият ҳақида ОАВ орқали кўп эшитганмиз, аммо бу сафар барчасини кўзимиз билан кўрдик”, дейди Исинбаева.
Исинбаеванинг сўзларига кўра, Сурияда бўлиш унчалик хавфли эмас. Бундан ташқари, спортчи россиялик аскарлар билан эрталаб бадантарбия қилди.
Маълумот ўрнида, Рио Олимпиадасида Россиядан 23та спорт тури бўйича 286 нафар спортчи қатнашди. Якунда Россия терма жамоаси медаллар сони бўйича мусобақада тўртинчи ўринни олди. Россиялик спортчилар жами 56та медаль (19та олтин, 18та кумуш ва 19та бронза) ютишга муваффақ бўлдилар.
Руслан Сулаймонов
Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [6218]
«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [3892]
Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [3430]
АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [3223]
Винисиус учун мавсум тугади [2713]
«Барселона» Ферран Торрес борасида режаларини ўзгартирди [2505]
Бернарду Силва фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин турибди [2185]
Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибни эълон қилди [2149]
«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [2106]
Энрике Рикельме Клопп ва Холанд ёрдамида «Реал» президентига айланмоқчи [2003]













