«Валенсия» ҳужумчиси Пако Алькасер айни дамда «Барселона» клубида тиббий кўрикдан ўтмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Катта эҳтимол билан, яқин орада каталонияликлар 22 ёшли ҳужумчининг трансферини эълон қилишади.
Хабарларга кўра, Алькасернинг трансфери учун Испания чемпиони 30 миллион евро тўлайди.