Яримҳимоячи Алекс Ариас собиқ клуби «Реал Авилес» билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Marca. Бугун 27 ёшли футболчини таништирув маросими ўтказилади.
Қизиғи шундаки, футболчи айни дамда 4 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. 2011 йили у автоҳалокат уюштирганликда айбдор деб топилган ва 2015 йилда қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.