«Интер» Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Габриэл Барбоза ёки «Габигол» трансферини эълон қилди.
20 ёшли футболчи 5 йиллик шартномага имзо чекди. Унинг трансфери 25 миллион еврони ташкил қилди.
Габигол яқинда Бразилия терма жамоаси билан Рио-2016 ғолиби бўлган эди. У 7 ўйинда 2 гол урди.













