«Барселона» ҳужумчиси Пако Алькасер жамоасини ўзгартиргани ўзи учун ҳам, собиқ клуби учун ҳам фойдали экани ҳақида гапирди.
«Барселона» қизиқиши ҳақида эшитганимда «Валенсия» президентидан трансферни илтимос қилдим. Чунки бу фаолиятимдаги олдинга ташланган қадам эди. Бу «Валенсия» учун ҳам фойдали бўлди. Одамлар буни тушунишлари керак. Мени қарорим ҳамма учун маъқул бўлди» - деди Алькасер Marca хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Пако Алькасер «Барселона» клубига 30 миллион евро эвазига ўтган эди.