Осиё футбол конфедерацияси 1—2 сентябрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида «ОФК сара мураббийлар форуми»ни ўтказади. Унда Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалига етиб борган клублар, Олимпия ўйинлари ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида қатнашган миллий терма жамоаларнинг мураббийлари қатнашиши кўзда тутилган.
Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби матбуот хизмати ахборотига кўра, Шанхайдаги форумда клуб мураббийлари — Андрей Микляев ва Мирко Еличич ҳам иштирок этади.
Форумдан сўнг, «Локомотив» стадионида Андрей Микляев, Мирко Еличич ва журналистлар иштирокида давра суҳбати уюштирилиши режалаштирилган. Мазкур тадбир санаси кейинроқ қўшимча ахборот берилади.
Маълумот учун, Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби айни вақтда Ўзбекистон Олий Лигаси баҳсларида пешқадамлик қилмоқда, Осиё Чемпионлар Лигасида эса чорак финал босқичига етиб келган бўлиб, 13 сентябрь куни БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши жавоб учрашувини ўтказади — Ал-Айнда бўлган биринчи ўйиндан «Локомотив» 0:0 ҳисобидаги дуранг билан қайтган.