Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Самвел Бабаян: «Кўп нарса ўз ўйинимизни қанчалик намойиш қила олишимизга боғлиқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичига киришади. Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионида Сурия терма жамоасини қабул қилади. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди ва унинг дастлабки қисмида Самвел Бабаян ва Сервер Жепаров иштирок этишди.

— Эртага ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичидаги илк ўйинни ўтказамиз. Ўйин ажойиб стадионда ўтказилади. Бу стадион юртимизнинг салоҳиятини кўрсатиб берувчи ареналардан бири. Сурия ҳақида тўхталадиган бўлсам, бу яҳхши ва барқарор жамоа. Уларнинг ҳужум чизиғи яхши футболчилардан ташкил топган. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Сервер Жепаров:
— Эртага ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Саралаш босқичини қандай бошласак, уни шундай давом эттирамиз. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Буркина Фасога қарши ўйиндан кейин камчиликларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қилдингизми?
— Хабарингиз бор, Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов сафимизга 2 кун олдин келиб қўшилишди. Терма жамоа билан ишлашнинг ўзига хос томонлари бор. Қисқа вақт ичида ўйинчиларни учрашувга ҳар томонлама яхши тайёрлаш керак. Аҳмедов ва Денисовнинг жисмоний ҳолатини тиклаш борасида шифокорларимиз иш олиб боришяпти. Ўйлайманки, улар яхши ҳолатда майдонга тушишади.

— Статистикага қарайдиган бўлса, ЖЧ саралашларининг сўнгги босқичини ҳеч қачон ғалаба билан бошламаганмиз: ё мағлубиятга учраганмиз, ёки дуранг ўйнаганмиз. Эртанги ўйин олдидан футболчиларда босим борми?
— Бу статистика ҳақида футболчиларнинг хабари йўқ эди. Ҳар қандай серия ҳам қачондир тўхтайди. Биз бунга эртага нуқта қўйишга ҳаракат қиламиз.

— Хитойлик журналист саволи. Игорь Сергеев "Бейжинг Гоан" сафида 6та ўйиндан бери гол ура олмаяпти. Унинг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз?
— Афсуски, у Хитой чемпионатида ҳали ўз ўйинларини топа олмаяпти. "Бейжинг Гоан" мураббийи ҳамиша ҳам уни ўз позициясида ўйнатмаяпти. Аммо у терма жамоа учун муҳим футболчи. У эртага ўзини яхши томондан кўрсата олиши керак.

— Эртанги ўйин олдидан сизни нима безовта қиляпти?
— Эртага кўп нарса биз ўз ўйинимизни қанчалик намойиш қилишимизга боғлиқ. Аввалги босқичдаги 7та ўйинда футболчиларимиз ўз ўйинимизни намойиш қилишди. Эртага ҳам футболчилар берилган топшириқларни тўлиқ бажаришса, ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади.

— Мираброр Усмонов биларн учрашувда қандай фикрлар билдирилди?
— Мираброр Усмонов билан учрашувда билдирилган фикрлар футболчилар учун муҳим аҳамиятга эга. ЎФФ президенти футболчиларга омад тилади. Рио-2016даги спортчиларимизни намуна қилиб кўрсатди. Футболчиларнинг боксчиларимиздан нимаси камлиги таъкидланди. Мираброр Зуфаровичнинг биз учун қадрли. Бу фикрлар футболчиларни руҳлантира олади.

— Терма жамоанинг жисмоний ҳолатидан ташқари руҳий ҳолати ҳам катта аҳамиятга эгаю Бу борада терма жамоа билан психолог иш олиб боряптими?
— Терма жамоада энг асосий психолог - бу бош мураббий. 80 фоиз футболчиларнинг менинг қўлостимда шуғулланган. Уларни яхши биламан. Аввалги босқичдаги ўйинлар орқали руҳият борасида ҳам ўсишга эришди. Бизда яхлит жамоа бор.

— Суриянинг кучли томонлари нимадан иборат?
Сервер Жепаров: — Рақибнинг ҳужум чизиғи кучли. Улар ҳужумни жуда тез ривожлантиради. Сурияни ўрганяпмиз. Лекин улар биздан кучли эмас. Уларни бемалол ютсак бўлади.

— Баҳс бошидан терма жамоа ўз ўйинини намойиш қилишни бошлайдими ёки рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб ҳаракат қиладими?
— Биринчи навбатда ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олишимиз муҳим аҳамиятга эга. Лекин футболда олдиндан ўйланган нарсаларни 100 фоиз амалга ошириб бўлмайди. Вазиятга қараб ўйинимизни ўзгартиришимиз мумкин.

— Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинларида кучли рақиблар билан ўйнамади. Бу ҳолат терма жамоамизга салбий таъсир кўрсатмайдими?
— Ўртоқлик ўйинларида легионерларимиздан фойдалана олмаётганимизнинг ўзига хос яхши томони бор. Миллий чемпионатимизда ўзини кўрсатаётган футболчиларга имконият бердик. Рақиблар борасида фикрингизга қўшилмайман. Канада, Ироқ ва Буркина-Фасо терма жамоалари билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди. Ушбу рақиблар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиб бергани учун Ўзбекистон футбол федерациясига миннатдорчилик билдираман.

— Фурсатдан фойдаланиб, мухлислардан миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Футболчиларимиз 1 сентябрь Мустақиллик кунига совға тайёрлаш учун қўлдан келган барча ишни қилишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:03, 31.08.2016.
Ўқилди: 14167 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.