«Брага» ҳимоячиси Вилли Боли фаолиятини «Порту» клубида давом эттиради, деб хабар бермоқда «аждарлар»нинг расмий сайти.
Футболчи «Порту» билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Шунингдек унинг товон пули 45 миллион евро қилиб белгиланди.
Боли учун «Порту» 8 миллион евро тўлади.