Ҳужумчи Алессио Черчининг «Атлетико»дан «Болонья»га трансфери амалга ошмади. Италиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтолмади ва Мадридга қайтиб кетди.
Кўрик пайтида унинг эски жароҳатлардан фориғ бўлмагани аниқланди. Натижада «Болонья» у билан шартнома тузишдан бош тортди.