«Наполи» клуби ҳужумчи Маноло Габбьядини билан шартномани узайтирмоқчи, деб хабар бермоқда Football Italia.
Неаполликлар кейинги ҳафтада футболчининг агенти билан учрашиб, 5 йиллик шартнома борасида музокара ўтказишади.
Аввалроқ, Габбьядини клубни тарк этиши тўғрисида хабарлар чиққан эди, бироқ футболчи трансфер ойнаси пайтида ўзига янги клуб топа олмади.