Италия терма жамоаси ва «Шаньдун Лунэн» клубининг ҳужумчиси Грациано Пелле Хитой футболининг савияси ҳақида гапириб берди. У 6 ўйинда 3 гол уришга муваффақ бўлган.
«Жамоада кўпи билан уч легионер ўйнаши мумкин. Ўйин савияси юқори эмас, бироқ гол уриш ҳам осон эмас. Пенальти? Йўқ, Хитойда ҳам пенальти тепмаяпман. Мендан бошқа яхши тепадиганлар бор» - деди Пелле.
Эслатиб ўтамиз, Грациано Пелле Евро-2016да пенальтилар сериясида гол уролмай, жамоасининг мағлубиятига сабабчи бўлган эди.