«Реал» «Милан»нинг 17 ёшли дарвозабони Жанлуижжи Доннаруммани сотиб олмоқчи.
Хабар қилинишича, мадридликлар президенти Флорентино Перес Доннарумманинг Италия терма жамоаси таркибида Францияга қарши ўтказган ўйинига қойил қолган. Учрашувда италияликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эдилар.
Доннарумма Буффон Италия терма жамоасида илк ўйинини ўтказгандан сўнг 16 ой ўтиб дунёга келган эди.